9 Июн 2023 йил 415

Андижон вилоятида “Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” доирасидаги навбатдаги  тарғибот тадбирлари Асака ва Балиқчи туманларида бўлиб ўтди 

Андижон вилоятида “Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида ўтказилаётган навбатдаги тарғибот тадбирлари жорий йилнинг 7 июнь куни Асака ва Балиқчи туманларида ўтказилди.   

Асака тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари томонидан аҳоли ўртасида амалга оширилаётган комплекс тарғибот-ташвиқот ишлари юзасидан атрофлича тўхталиб ўтилди.

Суҳбат давомида интернетдаги ёлғон ахборотлар орқали фуқароларнинг пластик картаси ёки шахсий ҳисобидан маблағлар ечиб олиниши, қиммат нархдаги маҳсулот ёхуд мулкни арзон баҳода таклиф этиб, турли тўловлар ундирилиши ва бу тармоқ фойдаланувчисини келгусида фирибгарлик қурбонига айлантираётгани ва бошқа ҳолатлар хусусида маълумотлар берилди.

Шунингдек, Балиқчи туманида ижтимоий соҳа вакиллари ҳамда ўқувчи ёшлар ўртасида  бўлиб ўтган давра суҳбатида ижтимоий тармоқларда шахсий маълумотларни ҳеч кимга  ошкор қилмаслик, банк пластик карта кодларини  бегона шахсларга бериб фирибгарлик қурбонига айланиб қолмаслик юзасидан  атрофлича тушунчалар берилади.

“Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” доирасидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech