16 Июл 2022 йил 583

Андижон вилоятида одам савдосига қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Андижон вилояти ИИБ Т ва ЭҚКБ ОС ва НМҚКБ ходимлари томонидан, Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий ахборот маркази бўлими ходимлари билан ҳамкорликда «30 кун-ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги» доирасида, «Биз одам савдосига қаршимиз!» акцияси ўтказилмоқда.

Тадбирда аҳоли гавжум жойлар ҳамда Андижон вилоятининг қўшни Қирғизистон республикаси билан чегарадош бўлган ўтказиш пунктларида хусусан Хўжаобод туманида жойлашган «Дўстлик» ҳамда Пахтаобод туманида жойлашган «Маданият» чегара постларида одам савдоси ҳамда мажбурий меҳнат эксплуатациясига қарши курашиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилиб, ушбу йўналишдаги долзарб масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар, маълумотлар берилди ва 100 дан ортиқ фуқароларга зарур буклетлар ҳамда флаерлар тарқатилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech