24 Апрел 2023 йил 396

Андижон вилоятида ўтказилган "Жалолиддин Мангуберди авлодлари” спартакиада мусобақаси ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 октябрдаги ПФ–6099-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 15 февралдаги 72-сон фармойишига асосан, жорий йилнинг 17-20 апрель кунлари Андижон вилоятида ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ўқувчилари ўртасида “Жалолиддин Мангуберди авлодлари” спартакиада мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада якка тартиб ҳамда жамоавий йўналишлар бўйича 14 та терма жамоадан жами 224 нафар спортчилар ғолиблик учун беллашдилар.

Ўтказилган мусобақада “Кўп кураш” йўналишида ИИВ Фарғона академик лицейи учинчи ўринни, ИИВ Сирдарё академик лицейи иккинчи ўринни ҳамда ИИВ Андижон академик лицейи биринчи ўринни эгаллади.

“Мини футбол” тури бўйича ИИВ Фарғона академик лицейи учинчи ўринни, ИИВ 1-сон Тошкент академик лицейи иккинчи ўринни ҳамда ИИВ Сирдарё академик лицейи биринчи ўринни қўлга киритди.

“Енгил атлетика” тури бўйича ИИВ Жиззах академик лицейи учинчи ўринга, ИИВ Андижон академик лицейи иккинчи ўринга ҳамда ИИВ Наманган академик лицейи биринчи ўринга сазовор бўлди.

Мусобақа якунига кўра барча шартлар бўйича умумжамоа ҳисобида учинчи ўрин ИИВ Жиззах академик лицейи терма жамоасига, фахрли иккинчи ўрин ИИВ Сирдарё академик лицейи терма жамоасига ҳамда мутлақ ғолиблик ИИВ Андижон академик лицейи терма жамоасига насиб этди.  

Ғолиб совриндорлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech