Андижон вилоятида Пробация ҳисобида туриб, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаётган 4 нафар шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Андижон шаҳар, Асака, Олтинкўл ва Жалақудуқ туманларида Сайёр судлар ўтказилди. Ушбу туманлар ИИБ Пробация гуруҳлари назоратида туриб, тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тайинланган жазодан ўзига тўғри хулоса чиқариб олган 20 нафар шахсларга инсонпарварлик далолатномалари татбиқ этилиб, жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Бундан ташқари жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётган ҳамда суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилмасдан, жазо ўташ тартибини мунтазам бузаётган 4 нафар назоратдаги шахсларнинг жазолари оғирроқ турдаги, яъни озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Ҳозирда, бу борадаги профилактик тадбирлар вилоят миқёсида давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати