3 Декабр 2022 йил 383

Андижон вилоятида пробация ҳисобида туриб жазо ўташдан қасддан бўйин товлаётган бир гуруҳ шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Андижон шаҳар, Асака, Балиқчи ва Избоскан туманларида сайёр суд мажлислари ўтказилди. Ушбу туманлар ИИБ Пробация гуруҳлари назоратида туриб, тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тайинланган жазодан ўзига тўғри хулоса чиқариб олган 27 нафар шахсларга инсонпарварлик далолатномалари татбиқ этилиб, жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Шунингдек, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётган ҳамда суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилмасдан, жазо ўташ тартибини мунтазам бузаётган 6 нафар назоратдаги шахсларнинг жазолари оғирроқ турдаги, яъни озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.  

Ҳозирда бу борадаги профилактик тадбирлар вилоят миқёсида давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech