16 Сентябр 2022 йил 362

Андижон вилоятида пробация ҳисобидаги шахслар билан кенг қамровли  профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан пробация ҳисобидаги шахслар билан профилактик тадбирлар жадаллик билан ўтказилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 15 сентябрь куни Андижон ҳамда Шаҳрихон туманларида жиноят ишлари бўйича судлар билан ҳамкорликда сайёр суд мажлислари ўтказилиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тайинланган жазодан ўзига тўғри хулоса чиқариб олган 20 нафар шахсга инсонпарварлик далолатномалари татбиқ этилди, яъни улар жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндилар.  Шу билан бир қаторда жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётган 2 нафар назоратдаги шахснинг жазолари оғирроқ турдаги, яъни озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Шунингдек, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмарка”лари ташкил этилиб, 6 нафар назорат остидаги шахслар ишга жойлаштирилган бўлса, яна 4 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Ҳозирда, бу борадаги профилактик тадбирлар вилоят миқёсида давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech