13 Май 2022 йил 290

Aндижон вилоятида Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилаётган навбатдаги оммавий сайёр қабулда ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан ҳам фуқароларнинг муаммолари ўрганилмоқда

Булоқбоши туманида бўлиб ўтаётган сайёр қабулларда ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-маёр Баҳодир Мирзараҳимов, ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти бошлиғи ўринбосари полковник Бахтиёр Жалолов ҳамда вилоят ИИБ масъуллари томонидан фуқароларни қабул қилиш жараёни бўлиб ўтяпти. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилмоқда ва ҳал етиш мақсадида тегишли тартибда рўйхатга олинмоқда.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари бошчилигида бўлиб ўтаётган сайёр қабуллар давомида 6 нафар ёшларга фуқароликни тасдиқловчи ID карталар тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, 2 нафар фуқароликни олишни орзу қилиб келаётган шахсларнинг ниятлари амалга ошди. Бугун уларга Ўзбекистон республикаси фуқаролиги берилди ва ИД карталар топширилди.

Ушбу ID карталар ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-маёр Баҳодир Мирзараҳимов томонидан тантанали равишда топширилди.

6 нафар пробация ҳисобида турувчи шахслар муддатидан олдин озод қилинди. Мазкур қабул давомида пробация ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар тайинланган жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишини сўраб мурожаат қилдилар. Мазкур мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилди ва жиноят ишлари бўйича судларга тақдимнома киритиш орқали 6 нафар шахслар муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Сайёр қабуллар давом этмоқда.

 

Aндижон вилояти ИИБ Aхборот хизмати

Text to speech