23 Май 2022 йил 396

Андижон вилоятида «Хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбири доирасида кенг қамровли чора – тадбирлар амалга оширилмоқда

Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Андижон вилоятида ҳам «Хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбири уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Қонунбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда жиноятларни фош этишга қаратилган мазкур тадбирда Андижон вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати, вилоят прокуратураси, Андижон шаҳар ИИОФМБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар.

Андижон шаҳрида «Хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбирини ўтказишга қаратилган йўриқномада Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи И.Исманов ҳамда Андижон вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи М.Рахмоновлар томонидан ички ишлар органлари ходимлари, Миллий гвардия ходимларининг вазифалари қатъий белгилаб берилди. Чунончи, давлат ва жамоат ташкилотлари, кўп қаватли уйлар ва бўш турган иншоотларни кўздан кечириш, гиёҳвандлар, ичкиликбозлар, оилавий жанжалкашлар, муқаддам судланганлар, профилактик ҳисобга олинганлар билан суҳбатлар ўтказиш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни аниқлаш бўйича топшириқлар берилди.

«Хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбири доирасида патруллик йўналишларида назорат кучайтирилди. Шу билан бирга ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими ходимлари томонидан ҳайдовчиларнинг амалдаги меъёр ва тартибларга риоя қилишлари ўрганилмоқда. Шунингдек, аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари уюштириляпти.

Бу каби профилактик тадбирлар давом этмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech