Андижон вилоятидаги 3-сон тергов ҳибсхонасида ходимлар ва жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ўртасида тренинг машғулотлари ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил10 апрель кунги 185-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ЖИEД иккинчи минтақавий ҳудуд 3-сон тергов ҳибсхонасида жорий йилнинг 7 июль куни очиқ давра суҳбати ва тренинг машғулотлари ўтказилди.
Семинар-тренинг машғулотлари Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда Андижон давлат университети ижтимоий-иқтисодиёт факультетининг амалий психология йўналиши талабалари томонидан қизиқарли тарзида ташкил этилди.
Хусусан, Мулоқотчанликни шакллантириш уни ташкил этиш фуқаролар билан мулоқотга киришишда мулойимлик ва эҳтиёткорлик билан муомалада бўлиш ва иш самарадорликни оширишда қўл келадиган маслаҳатлар бериб ўтилди.
Шунингдек, диққатни жамлаш борасида машғулот ва тренинглар ўтказилди. Ходимлар билан якка тартибда суҳбатлар ташкил этилиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Бундан ташқари, ҳибсхонада жазо муддатини ўтаётган хўжалик ишларини бажариш учун қолдирилган маҳкумлар ўртасида “Стресс ва салбий эмоцияларни бошқариш” мавзусида очиқ давра суҳбати ва тренинг машғулоти ўтказилди.
Бўлиб ўтган машғулотлар якунида ходимлар ва ҳибсхонада жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан атрофлича жавоблар бериб ўтилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати