Андижон вилоятидаги “Cyber Week” тарғибот тадбирларига старт берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Интернет тармоғида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган режа-топшириққа асосан Андижон вилояти ҳудудида аҳолини Интернет тармоғидаги таҳдидлардан огоҳлантириш, уларни кибержиноятларнинг қурбонига айланиб қолишини олдини олишга қаратилган “Cyber Week” тарғибот-ташвиқот тадбирларига старт берилди.
3 июнь куни вилоят Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Ф.К.Гиясов, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг масъул ходимлари иштирокида 16 та шаҳар-туман ички ишлар органлари бошлиқларининг ўринбосарларига видеоселектор шаклида йиғилиш ўтказилиб, йиғилишда ўтказиладиган тарғибот ҳафталиги бўйича амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш давомида тадбирлар давомида ўтказиладиган танловлар бўйича ҳам маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари учун масъуллар иштирокида тарғибот тадбирларини ўтказилиши бўйича йиғилиш ўтказилиб, ходимларга маълумотлар берилди. Аҳолининг асосий қисми вилоят маркази, Андижон шаҳрига келиб кетишини инобатга олиб, шаҳарда тадбирларни юқори савияда ўтказилиши бўйича тавсиялар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати