Андижон вилоятининг 3-сектори ҳисобланган Андижон туманида аҳолини камбағалликдан чиқариш борасида амалий ишлар давом эттирилмоқда
Андижон тумани ИИБ бошлиғи Ж.Худойбердиевнинг ташаббуси билан туманнинг 3-сектор ҳудудидаги Намуна МФЙда истиқомат қилувчи моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатига киритилган Акромова Муҳаббатхоннинг оилавий даромадини ошириш мақсадида Микрокредитбанк АТБ Куйган-ёр филиалидан тикувчилик йўналиши бўйича 23 миллион 500 минг сўм кредит маблағи ажратилди.Бунинг натижасида 7 та янги ишчи ўрни яратилди.
Шунингдек, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи яна бир фуқаро Розиқов Зафаржоннинг яшаш хонадонида асаларичиликни кенгайтириш мақсадида кредит олиш учун амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати 3-сектор раҳбари ва ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб чиқилиб, ушбу фуқарога Микрокредитбанк АТБ Куйган-ёр филиалидан 30 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратиладиган бўлди.Ҳозирги кунда ушбу кредит маблағи ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати