26 Июн 2020 йил 760

Андижон вилоятининг 3-сектори ҳисобланган Андижон туманида аҳолини камбағалликдан чиқариш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда

Андижон туманидаги туман ички ишлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудига кирувчи маҳалла фуқаролар йиғинларида  аҳолини камбағалликдан чиқариш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан,туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Жасурбек Худайбердиев ишчи гуруҳ аъзолари билан Роҳат, Чавкандарё, Янгиобод, Бахт, Орол ва Сайдилобод МФЙлардаги 10 та эҳтиёжмандларга “Қўчқарбой ворислари” фермер хўжалиги томонидан бройлер жўжалари ва “Бест агро кластер” МЧЖ томонидан қуён тарқатдилар.

-Ёшим 47 да, турмуш ўртоғим вафот этган. Уч нафар фарзандларимни ўзим вояга етказдим. Иккита қизимни турмушга узатдим. Ўғлим Абдушукур 18 ёшда. Орол педагогика коллежини тамомлагач, Андижон шаҳридаги савдо дўконида ишлай бошлади. Карантин туфайли иши тўхтаб қолди. Шу боис даромадсиз қолдик. Хонадонимизга кирган ишчи гуруҳ аъзолари уйда ўтириб даромад топиш бўйича тушунчалар берди. Шунда қуён боқишга қизиқдик.

Менга маъқул келгани, “Бест агро кластер” МЧЖ мутахассиси 6 та қуён, қуён катаги ва озуқаси билан бирга олиб кириб беришди, - дейди Сайдилобод МФЙда яшовчи Гулмирахон Зоҳидова. 

Ҳозирда бу каби амалий ишлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech