15 Август 2020 йил 710

Андижон вилоятининг 3-сектори ҳисобланган Бўстон туманида аҳолига бир марталик моддий ёрдам пулларининг етказиб берилиши таъминланмоқда

Бўстон тумани 3-секторида Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси О.Юлдашев ҳамда туман ИИБ раҳбарияти бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июль кунги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бўстон тумани 3-сектор ҳудудидаги Тафаккур МФЙда бугунги кунда 507 та хонадонда 2200 та  фуқаро истиқомат қилмоқда. Ушбу маҳаллада яшовчи моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига  киритилган  57 та хонадоннинг 184 нафар фуқаросига  бир марталик моддий ёрдам пуллари тўлов қайдномаси асосида етказиб берилди.   

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

  

 

Text to speech