13 Декабр 2022 йил 331

Андижон вилоятининг Балиқчи, Бўстон ва Жалақудуқ туман ИИБ бошлиқлари томонидан пробация бўлинмалари ҳисобида турган шахсларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган сайёр қабуллар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февраль кунги "Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан Андижон вилоятининг Балиқчи, Бўстон ва Жалақудуқ туман ИИБ бошлиқлари томонидан қарорда кўрсатилган ҳамкор ташкилотларнинг устувор вазифалари бўйича сайёр қабуллар ўтказилди. Унда пробация ҳисобида турувчи назорат остидаги шахсларнинг муаммолари ҳамкор ташлилотлар билан биргаликда атрофлича ўрганилди.

Қабул жараёнида ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан “Ишга Марҳамат” меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, назорат остидаги шахсларни бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech