15 Декабр 2022 йил 308

Андижон вилоятининг Марҳамат, Хўжаобод ва Шаҳрихон тумани ИИБ бошлиқлари томонидан пробация бўлинмалари ҳисобида турган шахсларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган сайёр қабуллар ўтказилди  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февраль кунги «Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ВМ-84-сон қарори ижроси юзасидан Андижон вилоятининг Марҳамат, Хўжаобод ва Шаҳрихон тумани ИИБ бошлиқлари томонидан қарорда кўрсатилган ҳамкор ташкилотларнинг устувор вазифалари бўйича сайёр қабуллари ўтказилди.  

Сайёр қабуллар давомида пробация бўлинмалари ҳисобида турган шахсларнинг муаммолари тингланиб, улар томонидан қилинган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.

Бундан ташқари, қабул жараёнида ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, назорат остидаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

Ҳозирда бу каби сайёр қабулларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech