5 Август 2020 йил 814

Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани 3-секторида аҳолини камбағалликдан чиқариш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда

Шаҳрихон тумани 3-сектор ҳудудида 8 минг 671 та хонадонлардаги 12 минг 810 та оилаларда 46 минг 542 нафар фуқаро истиқомат қилади.Маҳалла фаоллари ва туман халқ депутатлар томонидан ўрганиш натижасига кўра 3-сектор ҳудудидаги 1 минг 97 та хонадонлардаги 1 минг 241 та оилаларда яшовчи 5 минг 141 нафар фуқаролар пандемия даврида  эҳтиёжманд деб топилган.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 3-сектор худудига қарашли 14 та МФЙда яшовчи  жами 194 та оилаларга 40 донада жами 7 минг 760 дона парранда,  10 та оиланинг ҳар бирига 2 донадан жами 20 та эчкилар тарқатилди. Шунингдек, 170 та оилага 25 миллион 637 минг 400 сўмлик озиқ-овқат махсулотлари   ва яна 38 та оилага 171 млн 680 минг сўм миқдоридаги бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди.

Камбағал оилаларни ойлик даромадини ошириш ва уларни эҳтиёжмандлар рўйхатидан чиқариш бўйича ҳам бир қатор ижобий ишлар  амалга оширилмоқда. Ҳусусан, 3-секторда 1241 та камбағал оила мавжуд  бўлиб,  ушбу  оилаларда яшовчи 1120 нафар  фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Ҳозирда аҳолини  камбағалликдан чиқариш борасида амалий ишлар давом эттирилмоқда.   

  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech