7 Май 2022 йил 1241

Андижонда 1 килограмм “гашиш” гиёҳванд моддасини 9000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

2022 йилнинг 6 май куни “Қора дори-2022” тадбири давомида четдан контрабанда йўли орқали кириб келаётган ҳамда транзит ташилаётган гиёҳвандлик воситаларини аниқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида Хўжаобод туманининг Қирғизистон Республикаси билан чегара ҳудудида ўтказилган тезкор-тадбир натижасида уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Хусусан, Фарғона вилоятида яшовчи М.А, Қўрғонтепа туманида яшовчи Б.С ҳамда Ж.М.лардан ташкил топган жиноий гуруҳ аъзолари холис харидорга 1 килограмм “гашиш” гиёҳванд моддасини 9000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech