20 Июл 2022 йил 437

Андижонда 150 миллион сўмга ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди

2022 йил 13 июль куни Андижон вилояти прокуратураси Ер ресурслари талон-тарож қилинишининг олдини олиш бўлими ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурсларини талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан фуқаро И.М.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида Андижон тажриба майдони МЧЖ маркетинг бўлими мутахассиси вазифасида ишловчи Қ.Н ўзининг жиноий шериги Андижон тажриба кўргазма майдони МЧЖ директори вазифасида ишловчи Х.А билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Марҳамат тумани «Тоза ҳаво» номли санаторияси олдида жойлашган 5,5 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлиб,  ариза муаллифидан олдиндан келишилган 150 миллион  сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисм «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва фуқаролар Х.А ва Қ.Н.лар гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech