9 Март 2021 йил 764

Андижонда 18 минг АҚШ доллари эвазига “ГАШИШ” гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди  

Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Я.Х танишлари Россия Федерацияси фуқароси М.М, Қирғизистон Республикаси фуқароси Р.У ҳамда Асака туманида яшовчи М.Э.лар билан кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланиш мақсадида ўзаро жиноий тил бириктиришиб, шу йилнинг 05 март куни соат 18:00 ларда Асака тумани, “КужганМФЙ ҳудудида холис харидорга 18 минг АҚШ доллари эвазига 1.723 грамм миқдордаги “ГАШИШ” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ва Андижон вилояти  ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида ушланди.

Воқеа жойидан 1.723 грамм миқдордаги “ГАШИШ” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил тариқасида олинди.  

Терговга қадар текширув давомида,  М.Э.нинг яшаш хонадони тандир хонаси олдидан 54,73 грамм,  Я.Х.нинг эгнидаги шимининг чўнтагидан 0,43 грамм, М.М.нинг эгнидаги кийимининг чўнтагидан 0,33 грамм “ГАШИШ” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 06 март куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, юқоридаги шахслар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланганлар.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech