Андижонда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида кўчма дўконлар фаолияти йўлга қўйилди
Карантин даврида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ошқовоқ, помидор, бодринг, бақлажон ва бошқа турли хил кўчатлар ҳамда озиқ- овқат маҳсулотлари кўчма дўконлар орқали арзон нарҳларда фуқароларга етказиб берилмоқда.
Хусусан, вилоят ИИБ раҳбарияти ташаббуси билан шу йилнинг 04 апрель куни Андижон туманидаги Чем, Қум кўча, Дўстлик, Тошлоқ, Терак таги, Мингўрик ва Қўшчинор МФЙларида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларига карантин вақтида бемақсад уйдан чиқмасликлари, бўш турган ерларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экишлари бўйича тушунтириш ишлар олиб борилди. Аҳолига ошқовоқ, помидор, бодринг, бақлажон ва бошқа турли ҳил сабзавот кўчатларини кўчма дўконлар орқали арзон нарҳларда етказиб бериш ташкил этилди.
Кун давомида юқоридаги маҳаллаларда яшовчи аҳоли вакилларига шу худудда махаллий деҳқончилик билан шуғулланувчи шахслар томонидан етиштирилган жами 8000 тупдан ортиқ сабзавот ва полиз экинларининг кўчатлари кўчма дўконлар ёрдамида арзон нарҳларда етказиб берилди.
Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ҳайдалмаган ерларини ҳайдашга, уруғ ва кўчат билан таъминлашга яқиндан ёрдам берилди.Арзон нархлардаги кўчма савдо доконларида аҳоли учун зарур озиқ - овқат маҳсулотларининг ҳар бир кўчада айланиб юриб фуқароларнинг хонадонларига етказиб берилиши барча учун бирдек қулайлик яратяпти. Бу каби кўчма савдо дўконлари ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида вилоятнинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати