Андижонда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 711 миллион сўмга яқин бўлган товарлар тўхтатиб қолинди
Андижон вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати терроризмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида “Андижон-Тошкент” автомагистралининг Бўстон тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган, фуқаро У.Р ҳамда С.А лар бошқарувида бўлган “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси текширилганда, унинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган умумий нархи 710 миллион 920 минг сўм бўлган 49 турдаги жами 3 534 дона аёллар кийимлари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти Божхона бошқармаси томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати