Андижонда энг фаол «Фидокор ёшлар патруль гуруҳи аъзоси» кўрик-танловининг минтақавий Республика босқичи бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг
2022 йил 30 апрелдаги 22 ҚҚ ва 01-07/18 сонли қўшма қарорларига мувофиқ, Андижон шаҳрида энг фаол «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳи аъзоси кўрик-танловнинг республика (якуний) босқичи ташкил этилди. Унда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан энг фаол фидокор ёшлари турникга тортилиш, 100 ва 3000 метрга югуриш ҳамда иншо ёзиш шартлари бўйича ғолиблик учун беллашдилар.
Кўрик танловнинг якунига кўра 1-ўринни Фарғона вилоятидан Алиев Равшанбек Ғуломжон ўғли, 2-ўринни Андижон вилоятидан Илёсов Камронбек Илёсбек ўғли ҳамда 3-ўринни Наманган вилоятидан Абдувахобов Муҳаммадали Абдували ўғли эгалладилар
Якунда ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати