24 Сентябр 2021 йил 636

Андижонда “Энг яхши ички ишлар органи бошлиғи” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 август кунги “Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 539-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22 сентябрь куни “Энг яхши ички ишлар органи бошлиғи” кўрик танлови ўтказилди.

Кўрик танлов бир қатор шартлар асосида бўлиб ўтди. Дастлаб  туман-шаҳар ИИБ бошлиқлари жисмоний тайёргарлик баҳсларида тўсинда тортилиш ҳамда 100 метрга югуриш бўйича синовдан ўтказилди.  Жанговар тайёргарлик баҳсларида Макаров пистолетини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш ҳамда 50 метр масофадан ўқ отиш бўйича ҳам баҳслашдилар. Шундан сўнг, иштирокчиларнинг билим ҳамда индивидуал психологик хусусиятлари даражасини аниқлашга қаратилган тест синовлари олинди. Баҳслар сўнгида, кўрик танловнинг вилоят комиссия томонидан ҳар бир иштирокчи билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

Қизғин ва муросасиз ўтган кўрик танлов якунларига кўра 3-ўрин Хонобод шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Болтаев Муроджон Баҳодировга, 2-ўрин Марҳамат тумани ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Қосимов Жамшидбек Комиловичга ҳамда мутлоқ ғолиблик ва 1-ўрин Пахтаобод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Исламов Азизбек Рустамжоновичга насиб этди.

Мусобақа ғолиблигини қўлга киритган иштирокчилар келгусида республика миқёсида ўтказиладиган финал босқичида Андижон вилояти шарафини ҳимоя қилади.

Ҳозирда ходимлар ўртасида соғлом турмуш-тарзи, китобхонлик маданияти ҳамда интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган кўрик танловлар, семинар-тренинглар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech