Андижонда “Фирибгарлик жиноятини олдини олиш ойлиги” профилактик тадбирининг биринчи босқичи бошланди
Жорий йилнинг 12 январь куни вилоят ИИБ бошлиғи томонидан Андижон вилоятида 2022 йилда тўрт босқичли “Фирибгарлик жиноятини олдини олиш ойлиги” профилактик тадбирини ўтказиш тўғрисидаги 2-сонли Фармойиши имзоланди. Фармойиш ижроси юзасидан 2022 йилнинг 1 февраль кунидан буён вилоят миқёсида кенг қамровли профилактик-огоҳлантирув тадбирлари бошланди.
Ўтган даврда 696 та маҳалла, 37 та таълим муассасалари, 145 та корхона ва ташкилотлар ҳамда 80 та бозорларда 958 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилди. Фирибгарлик жинояти содир этишга мойил 461 нафар илгари судланган, 175 нафар пробация ҳисобида турган ҳамда 743 нафар профилактик ҳисобда турган шахслар билан якка тартибдаги профилактик ишлар амалга оширилди.
Ўтказилган профилактик суҳбатлар давомида, илгари судланган шахсларнинг 262 нафари, пробация ҳисобидаги маҳкумларнинг 166 нафари ва профилактик ҳисобда турган 460 нафар шахслар расман огоҳлантирилди. Тадбир давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати