Андижонда фуқаронинг ёнидан “марихуана” гиёҳвандлик моддаси аниқланди
2022 йил 7 февраль куни соат 14:00ларда Қўрғонтепа туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида ўзини шубҳали тутган фуқаро У.С.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги курткасининг чап чўнтагида оғирлиги 17,65 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати