24 Август 2022 йил 388

Андижонда гиёҳвандлик моддаларини сақлаш билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди

«Қорадори 2022» кенг қамровли тезкор профилактик тадбири давомида Балиқчи тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1970 йилда туғилган, Балиқчи туманида яшаб келаётган эркак фуқаро А.Анинг яшаш хонадони ҳамда ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадонидаги печка ичида ва товуш катак шифери орасида 23,4 грамм «Марихуана» гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Улуғнор туманида ўтказилаётган «Қорадори-2022» тезкор профилактик тадбири давомида, Улуғнор тумани ИИБ ЖҚБ, ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан жорий йилнинг 20 август куни соат 13:30ларда Улуғнор туманида яшовчи 1981 йилда туғилган эркак фуқаро У.Хнинг яшаш хонадони томорқа қисми кўздан кечирилганида, томорқасининг 1 кв метр майдонидан жами 1 туп марихуана гиёҳвандлик моддаси парвариш қилиб келаётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан Улуғнор тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудди шундай яна бир ҳолатда эса жорий йилнинг 20 август куни соат 14-00ларда «Қорадори-2022» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида Шаҳрихон тумани ИИБ ЖҚБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ўтказилган тадбирда Шаҳрихон туманида яшовчи 1974 йилда туғилган эркак А.Анинг яшаш уйида қуритилган ҳолда сариқ матога солинган 6.54 грамм кўкнори ўсимлигининг бошоғи ва барглари парчаларини сақлаб келаётганлиги аниқланди ҳамда 2 нафар холислар иштирокида баённома тузилиб, келгусида текшириб кўришлик учун Шаҳрихон тумани ИИБга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳам Шаҳрихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech