10 Декабр 2022 йил 444

Андижонда ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўзбекистон Республикасига ноқонуний олиб кирилган пиротехника воситалари аниқланди  

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ, Божхона бошқармаси ҳамда Миллий гвардия Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Шаҳрихон туманида яшовчи фуқаро Ю.Б бошқарувидаги оқ рангли “COBALT” русумли автотранспорт воситаси Шаҳрихон тумани “ЧўжаМФЙ ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилган вақтда, автомашина салонида Ўзбекистон Республикасига ноқонуний олиб кирилган 2 минг 880 та қутида “БРИТАНИК” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Натижада умумий қиймати 20 миллион 116 минг 800 сўмлик бўлган пиротехника воситалари далилий ашё тариқасида олиниб, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

  

Text to speech