9 Март 2023 йил 346

Андижонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 1 миллиард 236 миллион сўмлик кийим-кечакларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари, вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, олдиндан тезкор кузатувга олинган “Андижон-Тошкент” автомагистралида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро М.А.га тегишли бўлган “Исузу” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт юк хонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати миллиард 236 миллион сўмлик 36 хил турдаги 65 минг 786 дона аёллар кийим-кечаклари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech