30 Ноябр 2020 йил 751

Андижон вилояти ИИБ ходимлари ўртасида қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тарғибот қилинмоқда

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилган "Маънавият ва маърифат дарси"да Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими ходимлари томонидан ички ишлар органлари ходимлари ўртасида қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тарғибот қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 ноябрдаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни билан "Қурол тўғрисида"ги Қонуннинг 3 ва 9-моддаларига, Жиноят кодексининг 104 ва 105 моддаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс» 1852 ва 1853-моддалари билан тўлдирилганлиги ҳақида батафсил тушунтириб ўтилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech