3 Июн 2023 йил 413

Андижонда ички ишлар органлари ходимлари ўртасида қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тарғибот қилинмоқда    

Жорий йилнинг 3 июнь куни Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида ўтказилган "Маънавият ва маърифат дарси"да Ташкилий бошқарма бошлиғининг ўринбосари майор Қ.Б.Нўмонов томонидан ички ишлар органлари ходимлари ўртасида қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тарғибот қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-10-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодекси"нинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 апрелдаги "Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 3321-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 11 апрелдаги "Ички ишлар органларда хизмат сафарларини ташкил этиш тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 191-сонли буйруғи ҳақида батафсил тушунтириб ўтилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech