18 Феврал 2023 йил 547

Андижонда ички ишлар ходимига пора таклиф қилган аёл қўлга олинди

Муқаддам уч маротаба судланган, 1975 йилда туғилган, фуқаро М.Г. (аёл), Андижон шаҳар, 3-кичик даҳа ҳудудида вақтинча яшаб, моддий манфаат эвазига ушбу хонадонда эркак ва аёл танишларини жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги ҳудудий ички ишлар органлари профилактика инспектори томонидан аниқланиб, унинг ушбу қилмиши расмийлаштирилган. Фуқаро М.Г содир этган қилмишига қонуний чора кўрмаслик эвазига профилактика инспекторига пора сифатида 200 АҚШ доллари таклиф этган. Бироқ, профилактика инспектори фуқаронинг пора бериши жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши тўғрисида бир неча маротаба тушунтирсада, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.

2023 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлиги бош бошқармаси Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Г. ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига профилактика инспекторига пора сифатида 200 АҚШ долларини берган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича, Департаментининг Андижон вилояти бошқармаси томонидан фуқаро М.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексинининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech