Андижонда “ИИО ходимларида муомала маданиятини юксалтириш, фуқаролар билан мулоқотда уларнинг масъулиятини янада ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 8-мартдаги 66-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, Ички ишлар органларида ходимларнинг хизмат самарадорлиги ва соғлом руҳий муҳитни барқарорлигини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар органларига янги қабул қилинган ходимлар иштирокидаги “Ички ишлар органлари ходимларида муомала маданиятини юксалтириш, фуқаролар билан мулоқотда уларнинг масъулиятини янада ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренинг давомида Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси ЖХХ, ЙҲХБ, Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва Андижон вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати - жамоат тартибини сақлаш бошқармасидан 22 нафар ходимлар иштирок этди. Семинар-тренингда фуқаролар ва ходимлар ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган психологик муаммолар интерфаол тарзда қатнашчиларга тушунтирилди. Шунингдек, ходимларнинг психологик-хусусиятлари текширувдан ўтказилди ва ходимларнинг етакчилик, бошқарувчанлик ҳамда ташкилотчилик қобилиятлари юзасидан тавсиявий хулосалар тақдим этилди.
Ходимларни бир-бирига ишончи қай даражада эканлигини аниқлаш мақсадида алоҳида тренинглар ташкиллаштирилди. Ходимларни руҳий ҳолатини ўрганиш давомида якка тартибида суҳбат ўтказилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати