30 Июн 2023 йил 578

Андижонда истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни сотилишини олдини олиш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилди

Андижон вилояти ҳудудида истеъмолга яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши ва муомалага киритилишини олдини олиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ фаолият кўрсатмоқда.

"Қурбон Ҳайит" байрами муносабати билан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи, вилоят СЭО ва ЖСХ, ветеринария бошқармаси, ДСИ ҳамда ҳокимият вакиллари ҳамкорлигида шаҳар-туманларда шу соҳада фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларда рейд ва ўрганишлар олиб борилди.

Шунингдек, жараён масжидлар атрофи ва деҳқон бозорларида ҳам давом эттирилиб, тадбиркорларга истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни сотилишини олдини олиш юзасидан тушунчалар берилиб, профилактик тадбирлар ўтказилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech