23 Март 2020 йил
953
Андижонда жамоат ва шахсий транспорт воситалари ҳамда йўналишсиз таксиларни дезинфекциядан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда
Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда тегишли идоралар билан ҳамкорликда карантин қоидаларига риоя этиш борасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларда ишчи-хизматчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.Ушбу тадбирлар билан бир қаторда жамоат ва шахсий транспорт воситалари ҳамда йўналишсиз таксиларни дезинфекциядан ўтказиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Шу билан бир қаторда йўл-патруль инспекторлари томонидан автомашина хайдовчилари ҳамда бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг доимий равишда ҳимоя ниқобларидан фойдаланишлари шартлиги тўғрисида огоҳлантириляпти.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати