Андижонда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилиб, Пробация ҳисобига олинган шахслар билан 6 ой давомида олиб борилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилиб, Пробация ҳисобига олинган назорат остидаги шахслар билан олиб борилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида Пробация ҳисобига олинган назорат остидаги шахсларни бандлигини таъминлаш, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш орқали уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни муаммоларини ўрганиш ва уларга ўз вақтида ечим топиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, бу борада йўл қўйилган камчиликларга танқидий баҳо берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати