31 Март 2020 йил 994

Андижонда карантин вақтида шаҳар ҳудудида транспорт воситасида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи «Карантин COVID-19» махсус руҳсатномасини соҳталаштирган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Андижон вилояти бўйича бўлимига келиб тушган маълумотга асосан муқаддам соҳта ҳужжатларни тайёрлаганлиги учун судланган  фуқаро А.Ш томонидан коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Андижон шаҳри ҳудудида транспорт воситаларини махсус рухсатномалар асосида юришини тартибга солиш учун чиқарилган «Карантин COVID-19» махсус руҳсатномани қалбакилаштириш билан шуғулланаётганлиги юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ва вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро А.Ш яқин қариндоши А.З билан бир гуруҳ бўлиб, Андижон шаҳри, Чинобод кўчасида жойлашган яшаш хонадонида «Карантин COVID-19» махсус руҳсатномасини рангли принтер ёрдамида тайёрлаб, 100.000 сўм эвазига таниши А.У га берганлиги ва А.У томонидан ушбу ҳужжатдан фойдаланган ҳолда ўзига тегишли «Дамас» русумли автомашинасида шаҳар ҳудудида ҳаракатланиб юрганлиги аниқланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида А.Ш.нинг уйидан соҳта 7 дона «Карантин COVID-19» махсус руҳсатномаси, эски турдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва таллонлари, нотариус томонидан берилган ишончномалар тайёрлаганлиги маълум бўлган ва баённома орқали ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан А.Ш ва А.З.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмининг «б» банди, 228-моддаси 2-қисмининг «б» банди ва 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида вақтинча ушланди ва «Қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиши бўйича чора тадбирлар белгиланди. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

  

Text to speech