30 Май 2022 йил 607

Андижонда киберхавфсизлик масалалари ва «Кибер ёрдамчи» платформаси тўғрисида учрашувлар бўлиб ўтди

Хабарингиз бор айни техника ривожланган бир даврда яшаб келмоқдамиз. Шундай даврда техника имкониятларидан ғаразли ниятларда ҳам фойдаланаётганлар талайгина. Ана шундай ҳолатларни олдини олиш, фуқароларни киберхавфсизлик тўғрисида тушунчаларини ошириш мақсадида бугун Ўзбекистон республикаси ИИВ масъул ходимлари томонидан амалий семинар ва учрашувлар ўтказилди.

Андижон шаҳрида жойлашган баркамол авлод болалар мактаби залида Андижон шаҳар, Андижон ҳамда Асака туманлари мактаб директорлари шунингдек, ўқувчи ёшлар учун амалий семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинарда ИИВ масъул ходимлари Садиков Саиджамол, Султонов Муҳсин, Атоев Лочин ҳамда ХТВ масъул ходимлари йиғилганларга кибер жиноятлар, уларнинг турлари, унинг оқибатлари тўғрисида сўз юритдилар. Кибер ёрдамчи платформаси ҳақида ҳам амалий тушунчалар берилди. Йиғилганлар эса шу жойнинг ўзида ушбу платформадан фойдаланишни амалда синаб кўрдилар.

Худди шу куни Шаҳрихон туманидаги 1-умумтаълим мактабида ИИВ масъул ходимлари ҳамда вилоят ХТБ бошлиғи А.Миркомилов бошчилигида Шаҳрихон ҳамда Бўстон тумани мактаб директорларига ҳам мазкур кун тартибидаги масалалар юзасидан амалий семинар ва учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашув аввалида вилоят ХТБ бошлиғи ўқитувчиларда киберхавфсизлик тўғрисидаги тушунчаларни ошириш, ўқувчиларни ҳам мазкур мавзуда тушунчалар бериш борасида сўз юритди. Уларга ҳам кибер ёрдамчи платформаси амалий тартибда тушунтирилди.

Куннинг иккинчи ярмида Хўжаобод тумани 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби залида туманда фаолият олиб бораётган маҳалла раисларига ҳам амалий семинар бўлиб ўтди. Унда ИИВ масъул ходимлари, туман ҳокими ҳамда ИИБ бошлиғи иштирок этдилар. Йиғилганларга ҳам кибер жиноятлар тўғрисида тушунчалар берилди ва кибер ёрдамчи платформаси ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Бўлиб ўтган амалий семинарлар якунида йиғилганлар ўз саволлари билан масъулларга юзланди ва ўзлари учун керакли бўлган жавобларни олдилар.

Бу куби амалий семинар йиғилишлари вилоятимизнинг қолган туманлари учун ҳам давом этади.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech