Андижонда кўп миқдордаги кучли таъсир этувчи дори воситаларини олиб кетаётган фуқаро қўлга олинди
Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида, Хўжаобод туманида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Шаҳрихон туманида яшовчи эркак фуқаро И.И бошқарувида бўлган, оқ рангли, «Nexia-3» русумли автомашина Хўжаобод тумани ҳудудида жойлашган автомобиль бозори яқинида тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автомашина орқа ўриндиғида бўлган қопда 560 дона «Регапен» ва 759 дона «Тропикамид» номли жами қиймати 55 000 000 сўмни ташкил қилган кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати