27 Июл 2022 йил 350

Андижонда кучли таъсир этувчи дори воситалари олди-сотдиси билан шуғулланиб келган фуқаро қўлга олинди

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар давомида ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Андижон туманида яшовчи муқаддам судланган, ноқонуний дори сотиш билан шуғулланувчи Ю.Ш Андижон тумани ҳудудида ўзини шубҳали тутгани учун ёни кўздан кечирилганида қўлидаги сумкасида 560 дона "Регапен" кучли таъсир этувчи дори воситаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, яшаш уйи кўздан кечирилганида 2240 дона "Регапен" кучли таъсир этувчи дори воситасини сотиш мақсадида сақлаётгани аниқланган.

Тадбир давомида жами 2800 дона "Регапен" кучли таъсир этувчи дори воситалари далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech