20 Август 2022 йил 537

Андижонда кучли тасир этувчи дори воситалари олди-сотдиси билан шуғулланувчи фуқаролар қўлга олинди

Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Андижон шаҳрида яшовчи эркак фуқаро Х.С ўзида шубҳа уйғотгани сабабли бошқарувида бўлган, қора рангли, «Nexia-3» русумли автомашинаси Андижон шаҳри кўчаларининг бирида кўздан кечирилганида автомашинада жиноий шериклари , аёл фуқаролар Андижон тумани фуқароси Ю.Д ҳамда Андижон шаҳар фуқароси Х.Олар бирга эканликлари, автомашина олд йўловчи ўриндиғи остида, қора рангли полиетилен пакетга ўралган, 100 дона «Тропикамид» номли ва 16 дона конвалютада жами 224 дона «Регапен» номли дори воситалари борлиги аниқланган.

Бундан ташқари автомашина орқа ўриндиғида аёл фуқаро Ю.Дга тегишли бўлган аёллар сумкачаси ичида 3100 АҚШ доллари ва 4 750 000 сўм миқдоридаги пуллар борлиги аниқланган.

Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech