15 Феврал 2023 йил
372
Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдогарлари ушланди
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1988 Й.Т. шахс 220 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1500 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, бошқа бир ҳолатда эса Қорасув шаҳрида яшовчи, 1990 Й.Т. шахс ўзининг “Жентра” русумли автомашинасида “Андижон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилиб, текширилди.
Натижада мазкур фуқаро 158 дона “Тропикамид” ва 55 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида Тошкент шаҳрига олиб кетаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда, мазкур ҳолатлар юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати