Андижонда "Менинг маҳалламда кибержиноят бўлмайди" шиори остида профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Жорий йилнинг 20-22 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Балиқчи, Олтинкўл, Асака, Улуғнор ва Бўстон туманларида профилактика инспекторлари ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда вилоят ИИБ ТҚХ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан "Менинг маҳалламда кибержиноят бўлмайди" шиори остида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилди. Тадбирда ўқитувчилар, тарбиячилар, тиббиёт ходимлари ва бошқа аҳоли вакиллари учун семинар-тренинг шаклида сўнгги вақтларда содир этилаётган жиноят усуллари ва тарқалаётган ёлғон хабарлар тўғрисида тушунчалар берилиб, огоҳликка чақирилди.
Тарғибот давомида фуқароларга @cyber102uz_bot орқали расмий каналларга обуна бўлиб, ижтимоий тармоқ саҳифаларини доимий кузатиб бориш бўйича тавсиялар берилди.
бу каби профилактик тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати