Андижонда “Наша” гиёҳванд моддасини сотаётган фуқаро қўлга олинди
2020 йил 25 май куни соат 11:30 лар чамасида Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ва Жалақудуқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир давомида фуқаро И.У туманнинг “Иттифоқ” МФЙда соф оғирлиги 5,1 грамм бўлган “Наша” гиёҳванд моддасини холис ҳаридорга 50.000 сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давомидабошқа бир фуқаро И.Б.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида сотиш мақсадида целлофан пакетга солиб тайёрлаб қўйилган 22,5 грамм “Марихуана” гиёҳванд моддаси аниқланди ва ушбу далилий ашёлар баённома билан расмийлаштирилиб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан фуқаролар И.У ва И.Б.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати