Андижонда “Одам савдоси устидан жиноий жавобгарликни кучайтиришда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторларининг роли” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Республика “Istiqbolli Avlod” ижтимоий ахборот маркази Андижон вилояти бўлимида марказ ва вилоят ИИБ билан ҳамкорликда профилактика инспекторлари учун “Одам савдоси устидан жиноий жавобгарликни кучайтиришда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторларининг роли” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинар қатнашчилари Республика “Istiqbolli Avlod” ижтимоий ахборот марказининг Одам савдосига қарши курашишдаги фаолияти, марказнинг юксак вазифаси ва мақсади, олиб бораётган ишлари билан танишдилар. Ўзбекистон Республикасида одам савдосига қарши қурашишдаги ҳуқукий норматив ҳужжатлар, одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин килинганларни дастлабки ва якуний идентификация қилиш тартиби муҳокама этилди. Кейслар асосида амалий машқлар ўтказилди. Семинар тренинг давомида одам савдосига оид видеороликлар намойиш этилди.
“Istiqbolli Avlod” ижтимоий ахборот маркази ва профилактика инспекторлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида таклифлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати