21 Апрел 2022 йил 514

"Андижонда ўқувчи ўқитувчи томонидан калтакланди" сарлавҳаси билан тарқалган хабар юзасидан

Ижтимоий тармоқларда "Андижонда ўқувчи ўқитувчи томонидан калтакланди" сарлавҳаси билан тарқалган хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум бўлишича, Шаҳрихон туман ИИБ навбатчилик қисмига жорий йилнинг 19 апрель куни соат 15:30 ларда туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими шифокори С.И. қўнғироқ қилиб, Шаҳрихон туманида яшовчи 2005 йилда туғилган, 64-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси И.А.ни шу мактаб ўқитувчиси 1987-йилда туғилган Ў.К. томонидан уриб тан жароҳати етказилганлигини маълум қилган.  

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ профилактика инспектори томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда вояга етмаган И.А.нинг олган тан жароҳатларини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан тарих фани ўқитувчиси Ў.К ва ўқувчи И.А нинг яқин қариндошлари ва синфдошларидан тушунтириш хатлари олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech