25 Январ 2022 йил 498

Андижонда ўтказилган профилактик тадбирлар доирасида "Матиз" юкхонасида “Бита” борлиги аниқланди

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш борасида бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 24 январь куни ЙПХ инспектори Х.Мелиев томонидан “Матиз” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда унинг юкхонасидан жиноят қуроли сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган "Бита" таёқчаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech