Андижонда пробация ҳисобида турувчи шахслар билан профилактик ишлар олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б.Д.Исламов ҳамда Ички ишлар вазири П.Р.Бобожоновлар иштирокида 2022 йил 3 июнь куни ўтказилган қўшма сайёр йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»да белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудидаги жами 277 нафар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган пробация ҳисобидаги шахсларнинг ушбу чекловларга риоя этишларини текшириш бўйича «авторейд» тадбирлари ўтказилиб, профилактик чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Шунингдек, тадбирлар давомида мазкур чекловларга амал қилмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 46-моддаси 4-қисми талаблари асосида тайинланган МҲМҚ жазоси оғирроқ жазо турига яъни, озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазосига алмаштириши бўйича «Расмий огоҳлантириш» хатлари олиниб қатъий чора-тадбирлар белгиланиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати