Андижонда профилактика инспекторлари ҳамда терговчиларнинг билим савиясини янада мустаҳкамлашга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказилмоқда
Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан барча шаҳар-туман ИИБлари ҳузуридаги тергов бўлим, бўлинма ва гуруҳлари терговчилари ва ҳудудий профилактика инспекторларининг билим савиясини янада мустаҳкамлаш борасида навбатдан ташқари ўқув машғулотлари ўтказилиши белгиланди.
Шунга асосан 27 апрель куни Андижон шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳамда Андижон тумани ИИБнинг терговчилари ва ҳудудий профилактика инспекторлари учун ўқув машғулоти ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, профилактика инспекторлари томонидан маъмурий баённомаларни расмийлаштириш, ишни "соатбай" ташкил қилиш, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли билан ишлаш, жиноятчиликни олдини олиш борасида "хонадонбай" ва "фуқаробай" усулда иш ташкил қилиш, шунингдек, жиноят муҳокамаларини ташкиллаштириш масалалари бўйича бошқарма бошлиғи ўринбосари-Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник И.Исманов ҳамда ҲПБ бошлиғи подполковник Х.Абдурахмоновлар томонидан ўқув-машғулотлари олиб борилди.
Шунингдек, Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг малакали мутахассислари томонидан жиноят ишларини тергов қилишда процессуал тартибга риоя қилиш, тергов ҳаракатларини ўтказиш методлари, ҳодиса жойини кўздан кечириш, эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар, айбланувчини ҳаракатларини малакалаш, хизматлар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича ҳам атрофлича тушунчалар берилди.
Бу каби ўқув-машғулотларининг ўтказилиши шаҳар-туманларда давом эттирилмоқда
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати