20 Июл 2022 йил 848

Андижонда қўшмачилик билан шуғулланиб келган аёл қўлга олинди

Андижон вилояти ИИБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 18 июль куни Андижон шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро аёл П.З яшаш хонадонида Избоскан тумани фуқароси аёл Г.Г ҳамда Андижон шаҳрида яшовчи аёл А.Рларни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш мақсадида сақлаб, холис мижоздан олдиндан олинган кимёвий ишлов берилган 600.000 (олти юз минг) сўм пуллар эвазига мижоз билан жинсий алоқа қилиши учун яшаш хонадонида барча шарт-шароитларни яратиб берган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Фуқаро П.Здан кимёвий ишлов берилган 600.000 (олти юз минг) сўм пуллар далилий ашё тариқасида холислар иштирокида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech