4 Июн 2020 йил 989

Андижонда сектор раҳбарлари афв этилганлар билан учрашишди

Давлатимиз раҳбарининг адашганларга яна бир бор  имкон бериш, уларни авф этиш ҳусусидаги ташшаббуслари билиб билмай нотўғри йўлга кириб қолган шахслар учун катта бир ибрат мактаби вазифасини ўташи шубҳасиз.

Жорий йилнинг 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни авф этиш тўғрисида”ги фармони имзоланди. Ушбу Фармон билан республикамизда яшовчи жами 258 нафар фуқаролар афв этилган бўлса,  уларнинг  34 нафари андижонлик фуқаролардир.

Шу йилнинг 03 июнь куни Андижон вилояти сектор раҳбарлари жазони ижро этиш муассасаларидан озодликка чиқарилган фуқаролар билан суҳбатлашдилар. Суҳбат чоғида бугун хеч ким эьтибордан четда эмаслиги,берилган жазо муддати уларга хулоса чиқариш учун етарли бўлгани, янги қараш ва яхши ниятлар билан янги ҳаёт бошлаш вақти келганлиги айтиб ўтилди.

Бугунги кунда афв этилганларнинг ўз оиласи даврасига қайтган кунлардан бошлаб, реабилитация қилиш ва ижтимоийлаштириш, уларнинг бугунги аҳволидан келиб чиқиб, оилавий шароитини яхшилаш хамда жамиятнинг  тўлақонли аьзоси сифатида шакллантиришга доир бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими  Ш.Абдураҳмонов озодликка чиқарилганлар ва уларнинг оила аъзоларини тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш, муаммоларини ўрганиб бартараф этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқларни белгилаб берди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech